DW: Исроилда Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш талаби билан митинг бўлиб ўтди, асирларнинг қариндошлари “иш ташлашлар орқали мамлакатни фалаж қилиш” билан таҳдид қилди.
Нашрнинг хабар беришича, 16 август оқшомида мамлакат пойтахти Тел-Авив марказида бир неча минг киши йиғилиб, ҳукуматни Ғазодаги урушни тўхтатишга ва исроиллик гаровдагиларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди. Худди шундай митинглар Ҳайфа, Қуддус ва Беер-Шевада ҳам ўтказилди.
ҲАМАС томонидан асирга олинганларнинг қариндошлари бирлашмаси яҳудий тақвимига кўра иш куни ҳисобланувчи 17 августда йирик иш ташлаш ўтказилишини эълон қилди.
"17 август куни мамлакатни иш ташлашлар билан фалажлантирамиз. Биз бу билан тўхтаб қолмаймиз, Нетаняҳу урушга чек қўйишини жимгина кутиб ўтирмаймиз", дейилади бирлашма баёнотида. Бироқ Исроилдаги энг йирик касаба уюшмаси Ҳистадрут режалаштирилган иш ташлашни қўллаб-қувватламади.