Reuters манбаларга кўра, Россия президенти Владимир Путин Украина билан урушни тўхтатиш учун бир қатор талабларни илгари сурган. Унга кўра, қуйидаги шартлар бажарилмагунча ўт очишни тўхтатиш имконсиз:
Тинчлик битими имзоланмагунча уруш давом этади;
Украина қўроли кучлари Донетск ва Луганск вилоятиларнинг маъмурий чегараларидан чиқиб кетиши керак;
Россия Херсон ва Запорожье фронт чизиғини ҳозирги ҳолатда музлатиб қўяди;
Россия Суми ва Харковдаги айрим ҳудудларни Украинага қайтаради;
Қрим устидан Россия суверенитети расман тан олиниши лозим;
Россияга қарши айрим санкциялар бекор қилиниши керак;
Украина НАТО’га аъзо бўлмаслиги шарт;
Мамлакатда рус тилига айрим ҳудудларда ёки бутун Украина бўйлаб расмий мақом берилиши лозим;
Рус православ черковининг эркин фаолияти кафолатланиши зарур.