Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Женисбек Пиязов Ўзбекистон маданият ва санъат вазирининг маслаҳатчиси бўлди

A A A
Женисбек Пиязов Ўзбекистон маданият ва санъат вазирининг маслаҳатчиси бўлди

Женисбек Пиязов Маданият ва санъатни ривожлантириш вазирининг мактабгача таълим соҳасида маслаҳатчиси бўлди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ артисти Женисбек Пиязов Буркитович жамоатчилик асосида Мактабгача таълим соҳасида маданият ва санъатни ривожлантириш мақсадида вазир маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбек ва қорақалпоқ опера хонандаси Женисбек Пиязов — (1988 йилда туғилган) асли Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридан. 2007 йилда Нукус маданият ва санъат коллежини тамомлаган. Ўша йили “Ёш опера” республика танловида 1-даражали диплом билан тақдирланган ва Ўзбекистон Давлат консерваториясининг “Қўшиқчилик” ихтисослиги бўйича ўқишга қабул қилинган.

Истеъдодли санъаткор вокалчиларнинг республика танлови 1-мукофоти, “Қозоқ романси” 12-халқаро танлови, рус романтикаси ёш ижрочиларнинг 13-Москва халқаро танлови лауреати. Муслим Магомаев номидаги халқаро вокал танловида Гран-при совриндори ҳисобланади.

У 2019 йилда Италиянинг Милан шаҳридаги жаҳонга машҳур Ла Скала театри саҳнасида қўшиқ куйлаган биринчи ўзбек санъаткори саналади.

Шунингдек, 2012 йилда Қорақалпоғистонда, 2014 йилда эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган. Пиязов 2021 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

Киритилди: 12:17 07.01.2022. Ўқилди: 3069 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!