Жори йил июль ойида ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталарини бир вақтнинг ўзида эмас, балки босқичма-босқич чиқаришини маълум қилган.
Бунга сабаб – кўплаб мамлакатлар ҳали саралашдан ўтмаган. Чипталар 1-тоифадан (энг қиммат) 4-тоифагача (энг арзон, майдондан энг узоқда жойлашган) бўлган тўрт тоифага бўлинган.
Мексикадаги очилиш ўйинида энг арзон тоифадаги чипталар нархи 370 доллардан, энг қиммат тоифадаги чипталар нархи 1825 долларгача бўлади. Канададаги баҳсларга старт берувчи ўйин учун нархлар 355 доллардан 1745 долларгача. Қўшма Штатлардаги очилиш ўйини учун чипталар нархи 560 доллардан бошланиб, 2735 долларгача етади.
- Гуруҳ босқичи доирасидаги ўйинлар учун – 60 доллардан 805 долларгача.
- Учинчи ўрин учун – 165 доллардан 1000 долларгача;
Мундиал финали учун қуйидаги нархларда чипталарни харид қилиш имкониятига эга бўлади:
1-тоифа: 6370 доллар.
2-тоифа: 4210 доллар.
3-тоифа: 2790 доллар.
4-тоифа: 2030 доллар.