Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси Қатарни енгиб, Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига яна бир қадам яқинлаштирди

ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси Қатарни енгиб, Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига яна бир қадам яқинлаштирди

Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Қирғиз Республикаси - Қатар ўйини якунига етди. "Долон Омурзаков" стадиони мезбонлигида ўтган учрашувда қўшниларимиз 3:1 ҳисобида жуда муҳим ғалабани расмийлаштирди.

Дастлаб, Валерий Кичик 45+1-дақиқада ўйинда ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида ҳисоб тенглашди. Қатарликлардан Аҳмад Суҳайл гол урди (52-дақиқада). 56-дақиқада қатарликлар сардори Лукас Мендес қизил карточка олди. 82-дақиқада Александр Мишенко гол уриб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+3-дақиқада Алимардон Шукуров ўйиндаги якуний голга муаллифлик қилди - 3:1.

Қирғиз Республикасида очколар сони 6 тага етди (4-ўрин). Қатар 10 очко билан учинчи ўринда қолди.

Киритилди: 20:52 25.03.2025. Ўқилди: 1235 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!