Кот-д'Ивуар терма жамоаси АҚШнинг Филадельфия шаҳрида бўлиб ўтган 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичининг 1-тур учрашувида Эквадор терма жамоасини мағлуб этди — 1:0.
Учрашувдаги ягона голни 90-дақиқада африкаликлар ҳужумчиси Амад Диалло киритди. У майдонга 56-дақиқада захирадан қўшилган эди.
Кот-д'Ивуар терма жамоаси 3 очко билан "Е" гуруҳи турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Эквадор (0 очко) эса учинчи ўринда бормоқда.
Кейинги турда, 20 июнь куни Кот-д'Ивуар Германияга қарши майдонга тушади, Эквадор эса 21 июнь куни Кюрасао билан куч синашади.
КОТ-Д`ИВУАР — ЭКВАДОР — 1:0
Гол: Амад Диалло 90 (1:0).
Кот-д`Ивуар: Я. Фофана, Синго, Агбаду, Конан, Дуэ (Коссуну, 89), С. Фофана (Оулаи, 77), Кессье, Туре (Бонни, 56), Диоманде, Ваи (Диалло, 56), Пепе (Сангаре, 77).
Эквадор: Галиндес, Ордоньес, Пачо, Инкапье, Франко (Пресиадо, 62), Вите, Кайседо, Минда (Ангуло, 56), Йебоа (Поросо, 62), Валенсия (Родригес, 77), Плата.
Огоҳлантиришлар: С. Фофана (28), Кессье (38), Дуэ (40) — Поросо (73).