Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ва Рустам Қосимжонов Тошкентдаги мусобақада пешқадамлик қилмоқда

Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Абдусатторов ва Рустам Қосимжонов Тошкентдаги мусобақада пешқадамлик қилмоқда

Тошкент шаҳрида мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этувчи Рустам Қосимжонов кубоги—2024 турнири старт олди.

Мусобақада Ўзбекистоннинг энг яхши шахматчиларидан ташқари. Парҳам Магҳсоодлоо, Шаҳрияр Мамедяров, Александр Грисчук, Ричард Раппорт каби тажрибали шахматчилар қатнашмоқда.

Шахматнинг рапид йўналишида ташкил этилган турнир 8—9 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

8 июль куни мусобақанинг 5 тури бўлиб ўтди. Мусобақанинг биринчи турида Нодирбек Абдусатторов Жаҳонгир Воҳидовни мағлубиятга учратди. Шамсиддин Воҳидов эса Рустам Қосимжонов билан дуранг ўйнади. Жавоҳир Синдоров Шаҳрияр Мамедяровдан устун келди. Нодирбек Якуббоев Грисчук Александр билан муроса йўлини танлади. 5 турдан сўнг Жавоҳир Синдоров мағлубиятсиз юришда давом этмоқда. У 5 та ўйиннинг 3 тасини ғалаба билан якунлади, икки ўйинда эса рақиблар билан дурангга имзо чекди. Унинг ҳисобида 4 очко бор.

Нодирбек Абдусатторов 4-турда Парҳам Магҳсоодлоога мағлубиятга учради. Қолган 4 учрашувда 3,5 очко тўплашга муваффақ бўлди.

Учинчи ўринда бораётган Рустам Қосимжонов ҳисобида ҳам 3,5 очко мавжуд. У 5 та учрашувнинг 2 тасида ғалаба қозонди ва 3 учрашувни дуранг билан якунлади.

Мусобақанинг қолган 4 тури бугун 9 июль куни ўтказилади. Айнан бугун мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.

Киритилди: 07:13 09.07.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!