Қирғизистон президенти Садыр Жапаров таълим тўловларини оширишни тақиқловчи фармонни имзолади. Унга кўра, 2026–2027 ўқув йили давомида контракт асосидаги таълим хизматлари нархи оширилмайди.
Қарор профессионал таълимни аҳоли учун янада очиқ ва қулай қилиш, шунингдек ёшларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Ҳужжат олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги барча муассасалар — давлат ва хусусий ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
Мазкур ташаббус Қирғизистонда таълим соҳасида ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.