Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таъкидлашича, сайловларни издан чиқариш мақсадида миллатлараро можаро келтириб чиқаришга қаратилган провокациялар тайёрланаётган бўлиши мумкин. Бунга миллий туйғуларга тегишли ёлғон хабарлар ва провокацион баёнотлар сабаб бўлиши мумкин.
Жапаров давлатда тартибсизликларни тезда бартараф этиш учун етарли куч борлигини айтди. Бироқ бундай тўқнашувлар қурбонларсиз ўтмаслигидан огоҳлантирди.