Ливан жанубидаги Набатия туманидаги Ҳаруф қишлоғида жойлашган фуқаролик мудофааси марказига Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши, жумладан, уч нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Ливан давлат миллий ахборот агентлиги хабар берди.
"Исроилнинг Набатия туманидаги Ҳаруф шаҳридаги Ислом тиббиёт ассоциациясининг фуқаролик мудофааси марказига уюштирилган ҳужуми оқибатида олти киши, жумладан, уч нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди", дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳужум оқибатида 22 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берилган эди.
Аввалроқ уч киши ҳалок бўлган ва бир киши жароҳатланган эди.