Нашр маълумотларига кўра, Ар-Риёд минтақа давлатлари ва Эрон ўртасидаги эҳтимолий келишув бўйича маслаҳатлашувлар олиб боряпти. Шартнома АҚШ ва Исроилнинг ҳарбий операцияси якунланганидан кейин имзоланиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Ғарб дипломатларининг қайд этишича, бўлажак пакт учун 1975 йилдаги Хелсинки келишувлари асос қилиб олиняпти. Ушбу келишувлар ўз вақтида совуқ уруш даврида кескинликни камайтиришга ёрдам берган эди.