Бугун 15 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Украина дронлари Рязанга зарба бериши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, турар жой бинолари шикастланди

Украина дронлари Рязанга зарба бериши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, турар жой бинолари шикастланди

Украина дронлари Рязанга зарба бериши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, турар жой бинолари шикастланди — вилоят ҳокимияти маълумоти.

Рязань вилояти губернатори Павел Малковнинг хабар беришича, ҳужум оқибатида иккита турар жой биносига шикаст етган. Шунингдек, дрон парчаларидан бири саноат корхоналари ҳудудига тушган.

Унинг сўзларига кўра, уч киши ҳалок бўлган, яна 12 киши, жумладан, болалар жароҳатланган. Губернатор ҳозирда шикастланган конструкцияларни тозалаш ишлари олиб борилаётгани ва аҳоли эвакуация қилинаётганини маълум қилди.

Айнан қайси корхона зарар кўргани ҳақида вилоят расмийлари маълумот бермаган. Украинанинг Exilenova+ мониторинг телеграм канали аввалроқ дронларнинг нишони нефтни қайта ишлаш заводи бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Гувоҳлар томонидан олинган кўплаб видеоларда шаҳар узра олов шуъласи ва қора тутун кўтарилгани кўринган. Ушбу маълумотнинг расмий тасдиғи ҳозирча мавжуд эмас.

Киритилди: Бугун 18:29. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!