Бугун 16 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

АҚШ делегацияси Хитойда берилган телефон ва нишонлардан воз кечди

АҚШ делегацияси Хитойда берилган телефон ва нишонлардан воз кечди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Хитойга ташрифи давомида америкалик журналистлар ва делегация аъзоларига берилган телефонлар, бейджлар ва бошқа буюмлар АҚШга қайтиш олдидан мусодара қилиниб, чиқиндилар қутисига ташлангани маълум бўлди.

New York Post мухбири Эмили Гудиннинг айтишича, хавфсизлик нуқтаи назаридан Хитой расмийлари томонидан берилган барча буюмлар Air Force One самолётига чиқишдан олдин йиғиб олинган.

«Бизга Хитойдан ҳеч қандай буюмни самолётга олиб киришга рухсат беришмади. Ҳаммасини самолёт зинапояси ёнидаги чиқинди қутисига ташлашди», — деди журналист.

Трампнинг Пекинга икки кунлик ташрифи 15 май куни якунланди. Сафар давомида у Хитой раиси Си Цзиньпин билан Тайван ва Эрон мавзуларини муҳокама қилганини билдирган.

Шунингдек, Трамп Хитой АҚШ компанияларига юзлаб миллиард доллар сармоя киритишга тайёрлигини ва Пекин Эронга ҳарбий техника етказиб бермасликка ваъда қилганини айтди.

Киритилди: 23:29 15.05.2026. Ўқилди: 324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!