Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Жанубий Кореянинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин — Reuters

 Жанубий Кореянинг собиқ президенти ўлим жазосига ҳукм қилиниши мумкин — Reuters

Махсус прокурор 2024 йилда ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ исён иши доирасида собиқ президент Юн Сок Ёлга нисбатан жазо белгиланишини талаб қилишни режаламоқда. Мазкур модда бўйича энг оғир жазо ўлим жазоси ёки умрбод қамоқ ҳисобланади.

Юн айбини тан олмаяпти ва ҳарбий ҳолат эълон қилиш ваколатига эга бўлганини таъкидламоқда. Ушбу иш бўйича ҳукм феврал ойида эълон қилиниши кутилмоқда.

Юн Сок Ёл 2024 йилнинг декабр ойида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий қилишга уринган. Шундан сўнг, парламент уни қўзғолонга уринишда айблаб, импичмент эълон қилган ва ҳибсга олган эди.

Киритилди: 19:14 09.01.2026. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!