Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 кишига етди

Жанубий Кореядаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 24 кишига етди

Жанубий Корея жануби-шарқидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Ҳалок бўлганлар орасида чоршанба куни шарқдаги Кёнсан-Пукто провинциясида ёнғинни ўчириш вақтида ҳалокатга учраган ўт ўчириш вертолётининг 73 ёшли учувчиси ҳам бор.

Ёнғинларни ўчиришга ўнлаб вертолётлар, 5 мингга яқин ўт ўчирувчи ва 560 бирлик махсус техника жалб этилган. Кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво ёнғинни ўчиришга тўсқинлик қилмоқда.

Агентликнинг қайд этишича, кучли шамол туфайли ўрмон ёнғинлари шарқий қирғоқбўйи ҳудудларига, жумладан, йирик атом электр стансияси жойлашган ҳудудга тарқалиш хавфи мавжуд.

Президент вазифасини бажарувчи Хан Деок Су ҳозирги ёнғинларни “мамлакат тарихидаги энг ёмони” деб атади.

Унинг сўзларига кўра, ўрмон ёнғинлари ҳозирга қадар 17 минг гектар ўрмон ва 209 та уй-жой ва фабрикаларни вайрон қилган.

Чоршанба куни эрталаб ёнғинлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Киритилди: 16:03 26.03.2025. Ўқилди: 583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!