Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореяда сув тошқини қурбонлари сони 18 кишига етди

Жанубий Кореяда сув тошқини қурбонлари сони 18 кишига етди

Жанубий Кореяда ўтган ҳафта давом этган кучли ёмғир қурбонлари сони 18 кишига етди.

Бу ҳақда Yonhap ахборот агентлиги маълум қилди.

Душанба куни эрталабки ҳолатга кўра, 18 киши ҳалок бўлган, яна тўққиз киши бедарак йўқолган.

Аввалроқ қурбонлар сони 14 киши эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Қайд этилишича, 14 минг киши эвакуация қилинган.

Корея миллий метеорология агентлиги душанба куни эрталаб Чолла-Намдо, Кенсан-Намдо ва Чеджу оролларида ёғингарчилик кўпайишини прогноз қилмоқда.

Шунингдек, Чолла-Пукто ва Кенсан-Пукто провинцияларида ҳам соат 9:00 да ёғингарчилик бошланиши кутилмоқда, куннинг иккинчи ярмида пойтахт вилояти ва Канвондо провинциясида ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Киритилди: 09:55 21.07.2025. Ўқилди: 523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!