Бу ҳақда 6 июл куни мамлакат Бош прокуратураси вакили Пак Жи Ён брифингда маълум қилди, дея хабар беради "Renhap" агентлиги.
Унинг қўшимча қилишича, иш тафсилотлари суд мажлисида маълум қилинади. Май ойида махсус прокуратура собиқ президентни ҳибсга олиш учун ордер сўраган эди, аммо у рад этилди.
2024 йил декабрь ойида Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди, шундан сўнг ҳукумат унга импичмент эълон қилди. Собиқ президент исён уюштирганликда айбланиб, январь ойида ҳибсга олинган. Март ойида Сеул суди Юн Сок Ёлни ҳибсдан озод қилди,
Қайд этилишича, эндиликда Юн Сок Ёлга қарши тергов “эҳтимолий ички исён” иши доирасида олиб борилмоқда.