Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Кореяда кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди — Yonhap

Жанубий Кореяда кучли ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди — Yonhap

Жанубий Кореяда бир неча кундан бери мамлакат тарихидаги энг йирик ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Расмий маълумотларга кўра, камида 26 киши ҳалок бўлган, яна 30 нафар одам жиддий жароҳат олган.

"Ёнғинлар Сеулдан 250 километр жануби-шарқда жойлашган Санчхон туманида бошланган эди. Ҳукумат вакиллари хавфнинг энг юқори даражасини эълон қилишди. Қарийб 40 минг киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилди, Сеулнинг бир қатор туманларида сув ва электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда", дея хабар беради Yonhap агентлиги.

Маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бир қанча тарихий ёдгорликлар, жумладан, минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган қадимий ибодатхона вайрон бўлди. XVI асрда бунёд этилган ва ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Хаҳве қишлоғи ҳам хавф остида қолмоқда.

Ҳозирда 6700 дан ортиқ ўт ўчирувчи ёнғин билан курашмоқда, уларнинг камида тўрт нафари ҳалок бўлган. Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Хан Док Су вазиятни "мисли кўрилмаган" дея баҳолаб, кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилишини эълон қилди. Ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, ёнғинлар олти кундан бери давом этмоқда ва мутахассислар тахмин қилганидан ҳам тезроқ тарқалиб бормоқда.

Киритилди: 17:06 27.03.2025. Ўқилди: 948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!