Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея ўзбекистонликларга чеклов қўймайди

Жанубий Корея ўзбекистонликларга чеклов қўймайди

Ижтимоий тармоқларда Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига чеклов қўйгани ҳақида хабарлар тақалди.

Бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизимати раҳбари Жамолиддин Қаландаров қуйидагиларни маълум қилди.

Гап шундаки, ҳозирги кунда Жанубий Кореядаги иқтисодий ўзгаришлар туфайли, жумладан, юртдошларимиз иш жойини сабабсиз тарк этиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда. Афсуски, бир киши қилган хато кўпчиликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Натижада ишчи мигрантлар учун ажратилаётган квоталар сони камаяди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, айни пайт Кореяда нолегал юрган Ўзбекистон фуқаролари 9,6 фоизга етган. Агар бу 10 фоизга чиқадиган бўлса, мазкур давлат биз билан миграцион алоқа тизимини қайта кўриб чиқиши мумкин.

Дарҳақиқат, 2024 йил Жанубий Кореяга E-9 визаси билан ишлаш учун 3080 нафар фуқаромиз юборилган бўлиб, бу рақам 2023 йилга нисбатан анча пасайган.

Қайд этилишича, бу вазият фақат ўзбекистонликлар билан боғлиқ эмас, бошқа давлатлардан борганлар учун ҳам шундай чоралар кўриляпти. Масалан, Непал ушбу мамлакатга юборган мигрантлар сони бир йилда 19 758 кишидан 7081 нафарга камайган.

Шу ўринда айтиш керак, юзага келган иқтисодий инқироз сабаб, Кореяда кўплаб компаниялар ўзларини банкрот, деб эълон қилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, агентлик мутахассислари ушбу давлатда бўлиб турган юртдошларимиздан меҳнат интизомига, шартномада кўрсатилаган талабларни тўлиқ бажаришга, қонунларни бузмасликка чақиради.

Ҳозир ташкилот томонидан илгари сурилаётган кўникма ва мослашувни кучайтиришга қаратилган дастурлар юқоридаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган.

Зеро, бу соҳадаги келгуси алоқалар учун жуда муҳим ҳисобланади.

Киритилди: 23:02 19.01.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!