Жанубий Корея полицияси бир неча кун давомида икки кишини ўлдирган ва яна икки кишини яралаган гумонланувчини қидирмоқда.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, эркак душанба куни эрталаб соат 9:30 атрофида дўкон эгасига ҳужум қилган. Уни пичоқлаб, воқеа жойидан қочиб кетган. Жиддий пичоқ жароҳатлари билан аёл шифохонага етказилган.
Шунингдек, у дўкондан 2 км узоқликдаги боғда 70 ёшлардаги эркакни пичоқлаган.
Полиция ходимлари унинг машинаси рақами, уй манзили ва шахсини аниқлагандан сўнг, унинг уйида тинтув ўтказилди. Қидирув давомида тахминан 50 ёшли эркакнинг жасади топилди. Катта эҳтимол билан, жасад бир неча кундан бери у ерда ётган.
Кейинроқ полиция дўкон рўпарасидаги уйдан иккинчи номаълум жасадни топди.