Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жанубий Корея футболдаги 27 йиллик тақиқни бекор қилди

Жанубий Корея футболдаги 27 йиллик тақиқни бекор қилди

Жанубий Корея профессионал футболи янги 2026 йилги мавсумдан бошлаб хорижий дарвозабонлар учун қўйилган 27 йиллик тақиқни бекор қилди.

Тақиқ миллатнинг иқтидорли маҳаллий дарвозабонларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган эди. Ушбу қарор 1996 йил эълон қилинган ва 1999 йилдан бошлаб тўлиқ амал қила бошлаган, чунки ўша пайтда кўпчилик клублар хорижлик ўйинчиларга таянаётган эди. Корея ва Япония давлатларида ўтказилган жаҳон чемпионатидан 3 йил аввал Жанубий Корея бўйлаб атиги 26 та клуб бор эди.

K лигасининг ушбу ҳафта Сеулда бўлиб ўтган ҳисоботида узоқ йиллардан бери амал қилиб келаётган тақиқ олиб ташланиши маълум қилинди. Жанубий Корея миллий жамоасининг сўнгги 3 та ўйинида иштирок этган дарвозабонларнинг барчаси K лига клублари аъзоси ҳисобланади.

Ким Донг-ҳён ва Ли Чанг Гюнлар «Инчхон Юнайтед» ҳамда «Хана Ситизен» клубларида ўйнашса, тажрибали Чо Ву клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Улсан» дарвозабони сифатида иштирок этмоқда.

Киритилди: 10:28 21.06.2025. Ўқилди: 990 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!