АҚШнинг Жанубий Каролина штатида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 18 киши яраланди.
Бу ҳақда маҳаллий йўл-патрул хизмати хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, воқеа пайшанба куни тушдан кейин Жанубий Каролина штатининг Честер округидаги Ричбург шаҳри яқинида содир бўлган. Пине Ридге ўрта мактабининг бир гуруҳ ўқувчилари учта автобусда саёҳатдан қайтаётган эди. Машиналардан бирининг шинаси ёрилиб, ағдарилиб кетган. Fox News қайд этишича, автобусда 35 нафар мактаб ўқувчиси ва уч нафар катта ёшли киши бўлган.
"18 киши жароҳат олди, уларнинг баъзилари касалхонага ётқизилди. Бир киши ҳалок бўлди", деб таъкидлайди телеканал Жанубий Каролина шоссе патруль хизматига таяниб.
Fox News хабарига кўра, қолган иккита мактаб автобуси ҳалокатга алоқадор эмас. Расмийлар воқеа юзасидан терговни давом эттирмоқда.