Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов кеча фаолиятидаги ўн бешинчи жангини ўтказди.
У Астана (Қозоғистон) шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшоми доирасида украиналик Игорь Шевазуцкийни тўлиқ 10 раунд давом этган жангда очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.
Бу Жалоловнинг проф карьераси давомида тўлиқ ўтказган илк жанги бўлди. Ҳамюртимиз аввалги 14 та жангининг барчасида рақибларини КО-ТКО ҳисобига таслим этганди.
Ҳамюртимизнинг олдинги жангларига назар ташлайдиган бўлсак, у рақибларини асосан илк раундларда муддатидан олдин енгганини кўришимиз мумкин:
1-раундда: 7 нафар рақибини мағлуб этган;
2-раундда: 2 нафар;
3-раундда: 1 нафар;
4-раундда: 2 нафар;
5-раундда: 1 нафар;
8-раундда: 1 нафар.