Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Жалолиддин Машарипов “Гелик” харид қилди (фото)

Жалолиддин Машарипов “Гелик” харид қилди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси ва Эроннинг “Истиқлол” клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов Mersedes-Benz G-Class (Гелендваген) машинасини харид қилди. Футболчи бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистонлик футболчи оқ рангли “Гелик” машинаси суратини инстаграм саҳифасига жойлаб, “Алҳамдулиллаҳ” деб изоҳ қолдирган. Маълумотларга кўра, ушбу уловнинг нархи тахминан 350 минг доллар туради.

Жалолиддин Машарипов “Гелик” харид қилди (фото)

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа аъзоси Абдуқодир Ҳусановга асли қозоғистонлик ўзбек футбол функционери Улуғбек Асанбаев ушбу қимматбаҳо автомобилни тўёна қилган эди. Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши 8-туридан сўнг 17 очко билан А гуруҳида 2-ўринни эгаллаб турибди. Темур Кападзе жамоаси яна бир очко қўлга киритса, мундиал масаласини ҳал қилади. “Оқ бўрилар” саралашдаги сўнгги икки ўйинни июнь ойида БАА ва Қатарга қарши ўтказади.

Киритилди: 18:41 03.04.2025. Ўқилди: 1633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!