Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жаҳон паспортлари рейтингида етакчилик кимга насиб этди?

Жаҳон паспортлари рейтингида етакчилик кимга насиб этди?

2025 йилнинг биринчи ярми учун тузилган энг кучли паспортлар рейтингида Сингапур паспорти дунёда етакчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда халқаро Henley Passport Index нашри маълумот берди.

Ушбу рейтингга кўра, Сингапур фуқаролари 193 та давлатга визасиз кириш ёки келгач виза олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу дунёдаги энг кенг саёҳат имкониятини таъминлайдиган паспорт ҳисобланади.

Рейтингда иккинчи ўринни Япония ва Жанубий Корея эгаллаган. Ушбу мамлакатлар фуқаролари 190 та давлатга визасиз боришлари мумкин. Учинчи поғонани эса 189 та визасиз йўналишга эга бўлган Дания, Франция, Ирландия, Финляндия, Германия, Испания ва Италия фуқаролари эгаллаган.

Рейтинг маълумотлари International Air Transport Association (IATA) базаси асосида шакллантирилади.

Мазкур индекс паспортларнинг халқаро ҳаракатчанлик даражасини баҳолайди ва ҳар олти ойда янгиланади. Рейтинг глобал иқтисодий, дипломатик ва саёҳат имкониятларини таҳлил қилишда муҳим кўрсаткич сифатида қаралади.

Киритилди: 22:15 29.07.2025. Ўқилди: 1048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!