Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги тизимидаги ўқув муассасаларида 2-босқич кириш имтиҳонлари 6 кун бўлади

A A A
Ихтисослаштирилган таълим муасасалари агентлиги тизимидаги ўқув муассасаларида 2-босқич кириш имтиҳонлари 6 кун бўлади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 214-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг жорий йилнинг 27 майдаги “2023/2024 – ўқув йили учун Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар ҳамда ижод мактабларига ўқувчилар ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда кириш имтиҳонларини ташкил этиш тўғрисида”ги 100-сон баёни асосида Агентлик тизимидаги мактабларига ўқувчилар қабули амалга оширилди.

Хабар берганимиздек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 10 июлга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.

Агентлик тизимидаги Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига кириш имтиҳонлари 100-баёнга асосан ката сиғимли 58 та ёпиқ биноларда ўтказилиши белгиланган.

Агентлик тизимидаги Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули жараёни жорий йилнинг 10 июнидан бошланди. Бунда, Президент ва ижод мактабларига ҳужжатлар қабул жараёни жорий йилнинг 30-июнь куни тўхтатилди. Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларга ҳужжатлар қабули жараёни эса ота-оналардан бўлган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда жорий йилнинг 10-июлига қадар узайтирилди. Шунингдек, Агентлик тизимидаги таянч ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули 20-июндан 10-июлга қадар давом этди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун 56 745 та ҳужжат қабул қилинди. Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 169 та ҳужжат тўғри келмоқда.

Бунда, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятига 267 та, Фарғона вилояти 229 та, Сурхондарё вилояти 225 та, Наманган ва Самарқанд вилоятлари 224 тадан ҳамда энг паст кўрсаткич Сирдарё вилояти 80 та ҳамда Навоий вилояти 74 та ҳужжат тўғри келди.

Бунда, бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 16 та, Фарғона вилоятидаги Эркин Воҳидов номидаги ижод мактабига 13 тадан ҳамда энг паст кўрсаткич Хоразм вилоятидаги Огаҳий номидаги ижод мактабига 8 та, Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 6 та ҳужжат тўғри келди.

Бунда, қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Андижон вилоятига 23 248 та, Самарқанд вилоятига 21 279 та, Фарғона вилоятига 20 536 та, Наманган вилоятига 19 725 та, Сурхондарё вилоятига 19 303 та ҳамда энг паст кўрсаткич Навоий вилоятига 4 733 та, Тошкент шаҳрига 8 193 та, Сирдарё вилояти 8 402 та ҳужжат қабул қилинган.

Таянч ихтисослаштирилган мактабларига жами 18 831 та ҳужжат қабул қилинган. Хусусан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига

2 116 та, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 2 880 та, Ал Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 13 835 та ҳужжат қабул қилинган.

Агентлик тизимидаги Президент мактаби 1-босқич кириш имтиҳонлари жорий йилининг 15-июль куни ўтказилди.

Жорий йилнинг 25-26-июль кунлари таянч ихтисослаштирилган мактабларига, 28-30-июль кунлари ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига, 30-июль куни ижод мактабларига ҳамда 31-июль куни Президент мактаблари учун 2-босқич кириш имтиҳонлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ҳозирда мактабларда имтиҳонларни юқори савияда ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимликлари, Ички ишлар, Миллий гвардия, Тез тиббий ёрдам, Хавфсиз шаҳар маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:53 24.07.2023. Ўқилди: 5117 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!