Владимир Путин мигрантларни Россияга кирган кунидан бошлаб 30 кун ичида тиббий кўрикдан ўтишга мажбурловчи қонунни имзолади – ОАВ
Хабарларга кўра, мигрантларнинг тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортгани учун жарималар оширилди ҳамда хавфли касалликлар йўқлиги ҳақидаги маълумотномаларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарлик тасдиқланди.
Атрофдагилар учун хавфли бўлган касаллик, шу жумладан ОИВ йўқлиги ҳақидаги маълумотномани қалбакилаштирганлик ёки ундан фойдаланганлик учун тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 1 миллион рублгача жарима, юқумли касаллик йўқлиги ҳақидаги маълумотномани қалбакилаштирганлик учун эса беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 1,5 миллион рублгача жарима белгиланди.
Агар ушбу жиноят интернет орқали, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, олдиндан тил бириктирган гуруҳ томонидан ёки бошқа жиноятни яшириш мақсадида содир этилган бўлса, жазо олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 1 миллиондан 2 миллион рублгача жаримани ташкил этади, дейилади хабарларда.