Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

10 июнь куни Андижон вилояти Марҳамат туманидаги марказий поликлиникада инсонлар ўлимига сабаб бўлган фожиа юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дастлаб поликлиника ходими ҳожатхонани тозалаш учун чуқурга (колодец) тушиб кетгани айтилади.

Kun.uz'га маълум бўлишича, Марказий поликлиника ҳудудида жойлашган тозалаш иншооти – чиқинди сувлар тўпланиш сиғими насос агрегаторини тозалаш вақтида 57 ёшли сантехник Н.И. газдан заҳарланган. Уни қутқаришга ҳаракат қилган яна 3 киши – қоровул, электрик ва чиқинди машинаси ҳайдовчиси ҳам заҳарланиб вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Андижон вилояти ИИБ матбуот котиби тез орада расмий муносабат берилишини маълум қилди.

Андижон вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан воқеа жойига зудлик билан вилоят ҳокимининг икки нафар ўринбосари етиб борган.

«Вафот этганларнинг ҳар бир хонадонига борилиб, оила аъзоларига вилоят ҳокими номидан чуқур ҳамдардлик билдирилди ҳамда дафн маросимини ташкил этиш билан боғлиқ барча ташкилий масалалар ҳал этилди», дейилади ҳокимлик хабарида.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Шунингдек, ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ваколатли органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов натижаларига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. Ҳолат мутасадди ташкилотлар томонидан тўлиқ назоратга олинган», дея қўшимча қилган ҳокимлик.

Киритилди: Бугун 14:47. Ўқилди: 478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!