Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Александр Вучич президентлик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди

Александр Вучич президентлик лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди

Бу ҳақда "Коммерсантъ" хабар берди.

Вучич "уч-тўрт ой", балки ундан ҳам олдинроқ лавозимини тарк этишини тахмин қилди. У офисни оз-оздан бўшатишни бошлаганини таъкидлади.

"Президент девонхонасида китобларимни йиғишни бошлади. Мен дўстларимдан 500 та китобни ким қабул қилиши мумкинлигини сўрадим, мен ўз муддатим давомида олган 1200 тасини бирор муассасага хайрия қиламан," - деди у.

Вучич, шунингдек, бош вазир лавозимига номзодини кўрсатиш ҳақида ўйлаётганини, амалдаги ҳокимиятдан президентлик лавозимига муносиб ворис излаётганини тан олди.

У бўлажак президентликка номзодни "давлат нима эканлигини биладиган масъулиятли, билимли ва ғайратли инсон" сифатида таърифлади.

Вучич 2017 йил 31 майдан бери Сербия президенти лавозимида ишлаб келмоқда, 2022 йилда расман 2027 йил май ойида тугайдиган иккинчи муддатга қайта сайланган. Сербия Конституциясига кўра, бир шахс кўпи билан икки марта беш йиллик муддатга президент бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:51. Ўқилди: 424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!