Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италияда мухолифат парламентга Фаластинни тан олиш ҳақида резолюция лойиҳасини киритди.

Италияда мухолифат парламентга Фаластинни тан олиш ҳақида резолюция лойиҳасини киритди.

Резолюция лойиҳасида шунингдек, Ғазодаги Исроил ҳаракатларини қоралаш ҳақида ҳам гап боради.

Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.

Шунингдек, фаластинлик маҳбусларни озод қилиш ва Халқаро жиноят суди қарорларини ижро этиш ҳам резолюцияда кўзда тутилган. Мухолифат етакчилари барча партияларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Киритилди: 23:59 18.04.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!