Бугун 5 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италия Россия элчисини чақирди: Мария Захарованинг изоҳи дипломатик можарога сабаб бўлдими?

Италия Россия элчисини чақирди: Мария Захарованинг изоҳи дипломатик можарога сабаб бўлдими?

Италия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг “Италия Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун иқтисоди қуламоқда” деган баёнотидан сўнг Россиянинг Римдаги элчиси Алексей Парамоновни чақирди.

Захарова Telegram’даги каналида “Италия ҳукумати солиқ тўловчилар пулларини беҳуда сарф қилаётгани учун мамлакат иқтисоди ҳам, тарихий бинолари ҳам қуламоқда” дея изоҳ ёзган эди. Унинг бу гаплари Римдаги Torre dei Conti тарихий минораси қисман қулаганидан сўнг айтилган.

Италия Ташқи ишлар вазирлиги Захарованинг сўзларини “ғайриинсоний ва таҳқирли” деб баҳолаган. Шу билан бирга, вазирлик Россия элчисини чақириб, расмий норозилик нотасини тақдим этган.

Бош вазир ўринбосари Маттео Сальвини эса телевидение орқали чиқиш қилиб, “ҳозирги вазиятда тинчликка эришиш устувор вазифа бўлиши керак”, дея таъкидлаган.

Айни вақтда Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто мамлакатнинг Украинага ҳарбий ёрдам бўйича позицияси ўзгармаганини маълум қилди.

Киритилди: 13:41 04.11.2025. Ўқилди: 693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!