Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Италия "Amazon"ни яна жаримага тортди

Италия "Amazon"ни яна жаримага тортди

Италияда Amazon онлайн-ритейлери 1 млрд евро жаримага тортилди. Бу ҳақда ANSA хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, жарима тўғрисидаги қарор мамлакат монополияга қарши органи томонидан чиқарилган бўлиб, компания бозордаги мавқейини суиистеъмол қилишда айбланмоқда.

Регуляторнинг таъкидлашича, Amazon бозордаги устунлигидан фойдаланиб, ўз логистика хизматларини илгари сурмоқда. Компания бу билан электрон савдо соҳасида хизмат кўрсатувчи рақобатчи операторларга зарар етказмоқда.

An Италияда биринчи марта жаримага тортилиши эмас. Ноябрь охирларида рақобат меъёрларини бузгани учун компанияга 68,7 млн евро жарима солинганди.

Июлда эса Европа антимонополия регулятори Amazon компаниясини 887 млн доллар миқдоридаги жаримага тортган. Компания фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини қайта ишлашда қонунбузарликка йўл қўйганликда айбланган.

Киритилди: 22:06 11.12.2021. Ўқилди: 2429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!