Ҳукумат қарори (650-сон, 17.10.2025 й.) билан “Истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартиби тўғрисида ”ги низом тасдиқланди.
🔰 Низом истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ва уларнинг айланмасини назорат қилиш бўйича хавфни таҳлил этиш автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш тартибини белгилайди.
📝 Низом талаблари:
🔸 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;
🔸 истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш
ва реализация қилиш босқичларига нисбатан татбиқ этилади.
❌ Хавф даражасини таҳлил қилиш жараёнида тадбиркорлик субъекти фаолиятини тўхтатиб туриш ёки унга тўсқинлик қилиш тақиқланади.
✅ Хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектлари
уч тоифага бўлинади:
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган тадбиркорлик субъекти;
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган тадбиркорлик субъекти;
🔹 ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган тадбиркорлик субъекти.
🔗 Хавф даражаси юқори бўлмаган тадбиркорлик субъектига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларга йўл қўймаслик борасида шахсий кабинет орқали ёзма равишда хабарнома (огоҳлантириш) юборилади.