Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Исмоил Бағоий маълум қилди
"25 июл куни Истанбулда Эрон ва Европа учлиги давлатлари (Буюк Британия, Франция ва Германия) ўртасида Эрон ядровий дастури атрофидаги инқирозни тартибга солиш бўйича музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтади", — деди Бағоий давлат телевидениеси эфирида.
Унга кўра, учрашув Ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида бўлиб ўтади. Эрондан Мажид Тахт-Равончи ва Козим Ғарибободий иштирок этади.