Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Истанбул мэри ҳибсга олинди. Унга қарши иккита алоҳида тергов олиб борилмоқда

Истанбул мэри ҳибсга олинди. Унга қарши иккита алоҳида тергов олиб борилмоқда

Истанбул мэри Экрем Имамўғлу коррупция айблови билан суд томонидан ҳибсга олинди.

"А haber" нашрининг хабар беришича, мэрнинг маслаҳатчиси Мурат Онгун ҳам ҳибсга олинган. Суд жами 18 кишини ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Имамўғлуга қарши иккита алоҳида тергов олиб борилмоқда. Улардан бирида товламачилик, фирибгарлик ва коррупция билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилганликда айбланган.

Бундан ташқари, прокуратура Истанбул мэри тасарруфидаги шўба компаниялари қонунни бузган ҳолда ташкил этилган тендерларда ғалаба қозонганини, ўз хизматлари учун нархларни сунъий равишда ошириб, иш юзасидан бошқа гумонланувчилар билан биргаликда бойиб кетганини таъкидламоқда.

Экрем Имамўғлунинг қўлга олиниши Туркияда кенг кўламли норозилик намойишларига сабаб бўлди. Имамўғлу президент Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби ҳисобланади. Айни пайтда Туркия телеканаллари намойишларни жонли эфирда кўрсатишни тўхтатди, мамлакатда барча ижтимоий тармоқлар блокланди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатмоқда

Киритилди: 13:21 23.03.2025. Ўқилди: 731 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!