Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Истанбул клуби Шомуродовга неча йиллик шартнома таклиф қилгани маълум бўлди

Истанбул клуби Шомуродовга неча йиллик шартнома таклиф қилгани маълум бўлди

"Рома" шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Италиялик инсайдер Николо Скира хабарига кўра, "Истанбул Башекшехир" клуби 29 ёшли ҳамюртимизга 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилган.

RomaPress хабарига кўра, Элдор бу таклифни қабул қилган.

Унинг "бўрилар" билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади. Transfermarkt уни 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:57 20.06.2025. Ўқилди: 1513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!