Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху блоки янги чақириқ парламентида 54 та ўринни, «Яшар» партияси вакили Гади Айзенкот бошчилигидаги блок эса 49 та ўринни эгалламоқда.
Бу ҳақда сайлов бюллетенларининг 84,5 фоизи ҳисоблаб чиқилганидан кейин Марказий сайлов комиссияси эълон қилган натижалардан маълум бўлди.
Араб партиялари — «Бирлашган рўйхат» ва «Раам» жами 17 та ўринни қўлга киритмоқда.
Айни пайтда учта партия Кнессетга кириш учун белгиланган 3,25 фоизлик сайлов тўсиғидан ўта олмаяпти. Жумладан, «Захирадагилар» партияси 2,7 фоиз, «Исроил халқи» партияси 1,6 фоиз, «Ҳаредимлар жамоатчилиги» партияси эса 0,2 фоиз овоз тўпламоқда.
Маълумот учун, Исроил Кнессети 120 нафар депутатдан иборат.