Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Исроилда Эрон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган шахс қўлга олинди

Исроилда Эрон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган шахс қўлга олинди

Исроилнинг шимолидаги Мазраа аҳоли пунктида яшовчи, Эрон махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилганликда гумонланаётган шахс ушланди.

Бу ҳақда Исроил полицияси матбуот хизмати хабар берди.

«Исроил полицияси ва ШАБАКнинг Эроннинг террорчилик ва жосуслик фаолиятига қарши кураши доирасида Исроил фуқароси Висам Ғолиб Салоҳ Аввад хорижий агент билан алоқада бўлиш ҳамда давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи фаолият билан шуғулланишда гумонланиб қўлга олинди», — дейилади хабарда.

Исроил полицияси маълумотларига кўра, гумонланувчи стратегик объектлар, ҳарбий базалар ва полиция бўлинмаларини суратга олган, шунингдек, ушбу объектларнинг фото ва видеоматериаллари ҳамда координаталарини ўзининг кураторларига юборган. Унинг уйида ўтказилган тинтув давомида мобиль телефонлар ва компьютерлар мусодара қилинган.

Тергов органлари аниқлашича, эркак ижтимоий тармоқлар орқали Эрон тузилмалари вакиллари билан мустақил равишда боғланган ва уларга ўз хизматларини таклиф қилган. Таъкидланишича, у мафкуравий сабабларга кўра, қасос олиш истагида ҳаракат қилган ва молиявий мукофот олишни кўзламаган. Шунингдек, гумонланувчи «Ҳизбуллоҳ» каби ташкилотларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Тергов якунланиб, далиллар тўпланганидан сўнг, Ҳайфа округи прокуратураси унга нисбатан айблов эълон қилиш ва суд жараёни якунига қадар қамоқда сақлаш тўғрисида илтимоснома киритишни режалаштирмоқда.

Киритилди: 15:20 15.11.2026. Ўқилди: 600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар