Россия Федерацияси Исроилни Эроннинг ядровий иншоотлари ва майдонларига ҳужумларни дарҳол тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) доирасидаги брифингда маълум қилди.
🗣 «Россия Исроил раҳбариятини МАГАТЭ кафолатида бўлган ва текширув фаолияти объекти саналадиган ядровий иншоотларга ҳаво ҳужумларини дарҳол тўхтатишга чақиради. Биз айниқса “Бушер” атом электр станцияси хавфсизлигидан жиддий ташвишдамиз. У ерда россиялик мутахассислар фаолият юритмоқда», — деди Захарова.