Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан Ғазо сектори бўйича келишувни тасдиқлаш ва гаровга олинганларни озод қилиш учун йиғилиш бошлади.
Бу ҳақда бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг идораси маълум қилди.
"Қуддусдаги Бош вазирлик идорасида ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси йиғилиши бошланди. Аввалроқ бош вазир Беньямин Нетаньяху бошчилигида музокаралар гуруҳи иштирокида келишувнинг амалга оширилиши билан боғлиқ вазиятни оператив баҳолаш бўлиб ўтганди", - дейилади хабарда.
Агар келишув тасдиқланса ва кучга кирса, биринчи гаровга олинганлар якшанба куниёқ озод этилиши мумкин, деб хабар берди канцлер аввалроқ.