Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хитой Россияга ёрдам бермоқда

Хитой Россияга ёрдам бермоқда

Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 2023 йил бошидан бери Хитойнинг энг йирик дрон ишлаб чиқарувчиларидан бири бўлган Autel Robotics Хабаровскдаги Россиянинг Aero-HIT заводига ускуналар етказиб бермоқда. Мазкур корхона давлат томонидан молиялаштирилади.

"Иккала компания ўртасидаги алоқалар санкциялар сабабли қисқа муддатга узилган бўлса-да, 2024 йил охирида қайта тикланган ва 2025 йил май ойидан бошлаб дрон ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича музокаралар олиб борилмоқда", дейилади Bloomberg хабарида.

Маълумотларга кўра, Хабаровскдаги заводда нархи атиги минг доллар атрофида бўлган Veles русумидаги FPV-дронлари йиғилмоқда. Бу дронлар кейинчалик фронтга юборилади ва Херсонга ҳужумлар учун қўлланилади. Айни пайтда завод ойига 10 мингтагача дрон ишлаб чиқариш қувватига эга экани айтилмоқда, лекин ишлаб чиқаришни кенгайтириш режалаштирилган.

"Хитойдан етказиб берилаётган маҳсулотларни яшириш учун россияликлар воситачилардан фойдаланмоқда. Улар авиақатновлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш ёки денгиз маҳсулотлари ташиш каби бошқа соҳаларда фаолият юритади", дейилади мақолада.

Киритилди: 14:25 08.07.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!