Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Исроил ТИВ: "Биз Сурия чегараларида хавфсизликни таъминлаш ниятидамиз"

Исроил ТИВ: "Биз Сурия чегараларида хавфсизликни таъминлаш ниятидамиз"

Исроил Сурия жанубидаги статус-квони сақлаб қолиш ва унинг чегараларида хавфсизликни таъминлаш ниятида.

Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар брифингда маълум қилди.

"Суриядаги манфаатларимиз маълум, чекланган ва аниқ. Аввало, Сурия жанубида, чегарамиз яқинида статус-квони сақлаб қолиш ва бу ҳудудда Исроилга таҳдидларнинг олдини олиш. Иккинчидан, мустаҳкам алоқаларга эга бўлган друзлар жамоасига зарар етказилишининг олдини олиш", - деди у.

Унинг таъкидлашича, яҳудий давлати нуқтаи назаридан "Исроил манфаатларининг Суриядаги ҳар қандай бузилиши жавобсиз қолиши мумкин эмас".

Сешанба куни эрталаб Исроил армияси Дамашқдаги Сурия бош штаби мажмуасига зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Бундан олдин Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац агар Исроил ҳукумати друзлар яшайдиган республика жанубидаги Ас-Сувайда шаҳри ҳудудидан қўшинларини олиб чиқмаса, Сурияга зарба беришда давом этиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Киритилди: 09:50 17.07.2025. Ўқилди: 401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!