Исроилда Исроил разведка хизмати раҳбари Роман Гофман Эронда ҳокимиятни алмаштириш режасини тайёрлаш учун масъул бўлган икки нафар юқори лавозимли ходим ишдан бўшатилганидан сўнг танқид қилинди. Бу ҳақда Исроилнинг N12 телеканалига манбалар маълум қилган.
Телеканал суҳбатдошларининг сўзларига кўра, махсус хизмат раҳбарияти ушбу режанинг муваффақиятсизлиги учун ўзини ва бош вазир Биньямин Нетаньяхуни жавобгарликдан халос қилишга уриниб, айбни икки нафар профессионал ходим зиммасига юкламоқда.
Манбалар: «Сиз Зини билан шуғулланаётган бир пайтда, Гофман мутлақ сукутда ўзини ва бош вазирни жавобгарликдан халос қилиш режасини ишлаб чиқди — бунинг учун бутун умрини давлат хавфсизлигига бағишлаган икки нафар етук мутахассисни ишдан бўшатмоқда», — дея баёнот берган.
Манбаларга кўра, махсус хизмат ходимлари ишдан бўшатишлардан ҳайратда қолган.
Аввалроқ Роман Гофман разведка бошқармаси раҳбари ва Эрон йўналиши раҳбарини ишдан бўшатишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. Телеканал маълумотларига кўра, айнан улар Эронда ҳокимиятни алмаштириш режасини ишлаб чиққан. Мазкур режа АҚШ президенти Дональд Трампга тақдим этилган, бироқ охир-оқибат амалга оширилмаган.