Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд ва Виржил Ортисга қарши кечган жанглардан кейинги вазиятига муносабат билдирди.
- Ҳозир тикланиш давридаман. Ўзимни тиклаб олгач машғулотларни бошлайман. Хорижда тиббий кўрикдан ўтиб, тикланиб келиш ниятим бор.
- Кетма-кет икки мағлубият, гарчи кучли боксчилардан қабул қилинган бўлса-да, фаолиятингизни ортга тортмайдими?
- Ундай бўлмайди, деб ўйлайман. Чунки сўнгги икки жангимда жуда катта тажриба тўпладим. Ғалаба яхши, лекин катта тажриба ундан ҳам яхши. Бундай жанглардаги тажриба келгусида менга ас қотади.
Кайфият тушиши йўқ. Бундай тажрибани йиғиш учун йиллар керак бўлади", - деди Мадримов.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов бу икки тажрибали боксчига қарши чемпионлик жангларида очколар ҳисобига кўра имкониятни бой берган эди.