Бугун 11 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Исроил компанияси Германияга дронлардан сунъий интеллект ёрдамида ҳимояланишни таклиф қилди

Исроил компанияси Германияга дронлардан сунъий интеллект ёрдамида ҳимояланишни таклиф қилди

Исроилнинг Airwayz технологик компанияси Германияга учувчисиз учиш аппаратларини аниқлаш ва кузатиш учун сунъий интеллектга асосланган тизимдан фойдаланишни таклиф қилди.

Компания ижрочи раиси Ярон Розен BILD нашрига берган интервьюсида дронларнинг кенг тарқалиши туфайли давлат идоралари 1000 метргача бўлган баландликдаги ҳаво ҳудуди устидан назоратни амалда йўқотганини билдирди.

Компания томонидан ишлаб чиқилган Overwatch платформаси радарлар ва бошқа датчиклардан олинадиган маълумотларни бирлаштиради. Бу полиция ва хавфсизлик хизматларига ҳаводаги объектларни реал вақт режимида кузатиш имконини беради.

Сунъий интеллект эҳтимолий хавф туғдирувчи дронларни фуқаролик мақсадларида фойдаланиладиган учувчисиз аппаратлардан фарқлашга ёрдам беради ва эҳтимолий жавоб чораларини таклиф қилади. Бироқ якуний қарорни инсон қабул қилади.

Розеннинг сўзларига кўра, тизимдан аллақачон Исроил чегараларини қўриқлашда фойдаланилмоқда. Шунингдек, у Майамида футбол бўйича жаҳон чемпионати давомида ҳам қўлланган.

Компания раҳбари мазкур технологиядан Германия Бундестаги ва аэропортларини ҳимоя қилишда фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Хусусан, унинг фикрича, бундай тизим 2026 йил август ойида Лейпциг аэропортида Украинага тегишли Ан-124 самолётига портловчи модда ўрнатилган дрон ёрдамида уюштирилган ҳужумнинг олдини олишга ёрдам бериши мумкин эди.

Киритилди: 23:46 10.11.2026. Ўқилди: 183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар