Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия терма жамоаси юлдузи Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Россия терма жамоаси юлдузи Ўзбекистонга қарши ўйнамайди

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Головин жароҳат сабаб Ўзбекистон ва Венесуэлага қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборади.

ТАСС маълумотига кўра, 30 ёшли футболчининг ўнг оёқ болдир мушаги жароҳатланган.

Головин 8 ноябрь куни Франция чемпионатида «Монако»нинг «Ле-Ман»га қарши ўйинида (1:1) жароҳат олиб, иккинчи бўлим бошида алмаштирилганди.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум «Монако» сафида 13 та ўйинда битта гол ва 3 та голли узатма қайд этган.

Россия терма жамоаси 12 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон, 17 ноябрда эса Краснодарда Венесуэлага қарши майдонга тушади.

Киритилди: Бугун 06:00. Ўқилди: 738 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар