Бугун 10 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ қўшинлари Ироқ ҳудуди орқали Эрон жанубига кириб бормоқчими?

АҚШ қўшинлари Ироқ ҳудуди орқали Эрон жанубига кириб бормоқчими?

Ироқ бош вазири Али аз-Зайдий ҳукмрон коалиция аъзоларига Трампга тақдим этилган ҳарбий режаларга оид сиздирилган ҳужжатларни кўрганини маълум қилган.

Бу режалар орасида АҚШ қўшинларининг Ироқ ҳудуди орқали Эрон жанубига кириб бориши ва қуруқликдаги босқинни бошлаши сценарийси ҳам бор. Бу ҳақда Al-Mada нашри хабар бермоқда.

Аз-Зайдий, шунингдек, Эрон қўшинлари Ироқ ҳудуди орқали Қувайтга бостириб кириши мумкин бўлган бошқа бир эҳтимолий сценарий ҳақида ҳам гапирган.

Бундан ташқари, у Ироқдаги шиаларга мансуб қуролли гуруҳларни Эрон томонида туриб урушга аралашмаслик ҳақида огоҳлантирган. Унинг айтишича, агар ушбу гуруҳлар жангларда иштирок этса, Ироқ ҳукумати уларнинг кўплаб етакчиларини ҳибсга олишга киришиши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:00. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар