Бугун 24 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Исроил ҳужумлари Ғазо бўйлаб давом этмоқда, бугун камида 51 киши ҳалок бўлди

Исроил ҳужумлари Ғазо бўйлаб давом этмоқда, бугун камида 51 киши ҳалок бўлди

"Al Jazeera"нинг тиббий манбаларига кўра, бугун тонг отганидан бери Ғазо секторида Исроил ҳужумлари натижасида камида 51 киши ҳаётдан кўз юмган

Жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари босиб олинган Ғарбий Қирғоқдаги Женин қочқинлар лагерига ташриф буюрган хорижий дипломатларга қарата "огоҳлантирувчи" ўқ узганидан сўнг халқаро норозилик кучаймоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби матбуот котибининг таъкидлашича, Ғазога "ниҳоят" кириб келаётган чекланган гуманитар ёрдам урушдан хароб бўлган ҳудуднинг оч қолган аҳолиси эҳтиёжларини қондириш учун "мутлақо етарли эмас"

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида камида 53 655 фаластинлик ҳалок бўлган, 121 950 нафари жароҳат олган. Ҳукумат матбуот хизмати вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар вафот этгани тахмин қилинаётгани сабабли, қурбонлар сонини 61 700 дан ортиқ кишига етказди

Киритилди: 20:15 22.05.2025. Ўқилди: 500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!