Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исроил Ғазодаги шифокорларга ҳужум қилинганини тан олди

Исроил Ғазодаги шифокорларга ҳужум қилинганини тан олди

Исроил мудофаа кучлари 23 март куни Ғазо сектори жанубида ўз қўшинларининг баъзи ҳаракатлари, натижада фаластинлик шифокорларни олиб кетаётган машиналар ўққа тутилгани хато бўлганини тан олди.

Бу ҳақда Исроил армияси ҳодиса юзасидан ўтказилган тергов натижаларига кўра берган баёнотида маълум қилинган.

Ҳужжатда қайд этилишича, ҳодиса хавфли жанговар ҳаракатлар ҳудудида содир бўлган ва Исроил мудофаа кучлари тартибсиз ўт очмаган, балки реал таҳдидга мувофиқ ҳаракат қилган.

"Куч қўмондони дастлаб тунда кўриш имконияти чеклангани учун бу тез ёрдам машиналари эканлигини англамаган”, деб таъкидлаган Исроил армияси ва тиббиёт ходимларига берилган дастлабки икки зарба аскарларнинг нотўғри маълумотлари, учинчиси эса буйруқни бузиш натижасида берилганини қўшимча қилди.

Текширув якунларига кўра, батальон командирининг ўринбосари лавозимидан озод қилинади ва бригада командирига танбеҳ берилади.

Исроил армияси ҳодисада бегуноҳ одамлар жабрланганидан афсусда эканини билдирди. Улар тергов натижаларидан келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун фойдаланишга ваъда беришди.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни қайтадан бошлаб, унга қарши оммавий зарбалар берди ва шу тариқа жорий йилнинг январь ойида ўрнатилган сулҳни тўхтатди. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси буни ХАМАСнинг воситачилар ва АҚШ президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг музокаралар чоғида илгари сурилган таклифларини рад этиши билан изоҳлаб, операциядан мақсад Ғазода гаровга олинган барчаларни озод қилиш эканини таъкидлади.

Киритилди: 00:01 21.04.2025. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!