Исроил Ғазода "сунъий очлик" келтириб чиқармоқда, ҳужумлар натижасида эса 45 киши ҳалок бўлди.
Фаластин қочқинлари бўйича БМТ агентлиги (UNRWA) раҳбари таъкидлашича, Исроил Ғазода "сунъий равишда яратилган" ва "сиёсий мақсадда уюштирилган очлик"ка сабаб бўлмоқда, чунки БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури анклавдаги ёрдам захиралари бутунлай тугаганини хабар қилмоқда.
БМТнинг озиқ-овқат ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Майкл Фахри, Исроил Ғазони 50 кундан ортиқ вақт давомида қамал қилганини ва "бу очлик кампаниясини ҳеч қандай оқибатларсиз амалга оширишда давом этаётганини" таъкидлади.
Тиббиёт манбалари "Al Jazeera"га хабар беришича, жума кунидан бошлаб Ғазода жиноятчи Исроил ҳужумлари оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлган ва кунлик қурбонлар сони ошишда давом этмоқда.
Исроилнинг Ғазога қарши уруши 18 ой олдин бошланганидан бери камида 51 439 фаластинлик ҳалок бўлгани ва 117 416 нафари яралангани тасдиқланган.
Ғазо ҳукумати матбуот идораси вайроналар остида бедарак йўқолган минглаб одамлар ҳалок бўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини 61 700 дан ошганини маълум қилди.